Сузиш бўйича 23 карра олимпия чемпиони Майкл Фелпс аралаш услуб (ММА) бўйича жангчи Конор Макгрегорга 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳсда 50 метрлик ўзига хос имтиёз беришини маълум қилди. Бу ҳақда The National хабар бермоқда.

«Мен унга беллашишни таклиф қилиб, ҳазиллашгандим. Бироқ, агарда у мусобақа ўтказишни истаса, менга барибир. У билан куч синашиб кўраман. Агарда биз бир йилдан сўнг учрашганимизда, мен бир йил ёки олти-саккиз ой шуғулланишим мумкин эди. Мен, агарда бу лозим бўлса, 48 сонияда сузиб ўтаман. У бир дақиқадан кам вақт сарфлаганини кўрмадим. Шунинг учун ҳаттоки 50 метрлик имтиёз берган тақдиримда ҳам, ундан устун келаман», - дея маълум қилди Фелпс.

30 август куни спорт тарихидаги ягона 23-карра олимпия чемпиони Майкл Фелпс Конор Макгрегорни курашга чорлаганди.

Июль ойида эса  Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди.