«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин вақтида ноқулай ҳолатда қолди.

Майдонга чопиб чиққан мухлис 18 ёшли бу ҳужумчини урмоқчи бўлди, аммо ниятига ета олмади. Бу вақтда франциялик футболчи голни нишонлаётганди. Стадион хавфсизлик хизмати ходимлари қоидабузарни тўхтатишган ва уни майдондан олиб кетишган.

Фото: Daily Star
Фото: Daily Star

Мбаппе 84-дақиқагача ўйнади ва урилган голлардан бирига муаллифлик қилди.