Икки томон кун тартиби юзасидан фикр алмашиш давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар анъанавий ва динамик ривожланаётгани қайд этилди.

Вазир Элчининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

Элчи Ўзбекистондаги вазифасини ижро этиши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.