Барчамизнинг оддий ва олий орзу ниятларимиздан бири бағримизда улғайиб, вояга етаётган фарзандларимизнинг бахти камолини кўришдир. Аммо орамизда фарзанди саломатлигини тиклаш йўлида дарду ғам чекиб яшаётганлар ҳам бор. 

KUN.UZ таҳририятига 1 ёшдан ошган Абдулазизнинг онаси ёрдам сўраб мурожаат қилди. Айни кунда унинг фарзанди оққон ташхиси билан шифохонада даволанмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти маълумотномасига кўра, Абдулазиз институтнинг 1-болалар бўлимида 2017 йилнинг 27 июль кунидан бери даволанмоқда. Унинг ташхиси: чуқур лимфобласт лейкоз, 1-фаол даври.

Боланинг онаси сўзларига кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни таҳлил топширилганида, қонда оққон доначалари кўп экани ҳақида маълум бўлган. 

“Келганимизда аҳволи оғир эди. Тўрт марта қон қуйишди, 6 маротаба тромба қўйилди, 2 марта плазма қуйилди, 5 бора кимё терапиясини олди. Энг кучли антибиотик – анбизол олди. Ҳозирда аҳволида ўзгариш бор. Биринчи курс тугади, энди иккинчи даволаниш курсини олади. Яна бешта курс бор. 87 фоизлик оққон ташхиси қўйилган. Москвага таҳлил жўнатганимизда, у ердан ҳам оққон жавоби келди. Ҳозир яна тўртта курс оламиз, битта курсда 6 та кимё терапияси олади. Дорилари жуда қиммат, шунга ёрдам сўрагандик. Болам жуда кичкина. Маблағ етарли бўлса, чет давлатга олиб чиқишим керак”, - дейди муштипар она.

Унинг айтишича, битта курсга 2 минг АҚШ доллари кетади. Олдинда ҳали тўртта курс бор. 

“Маблағ кўпроқ йиғилса, Ҳиндистон ёки Россияга олиб бормоқчиман”, - деди у.

Ҳурматли ўқувчилар, эндигина 1 ёшдан ошган Абдулазизга қўлимиздан келганча ёрдам берайлик. Сизлардан маблағни йиғишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

Абдулазизнинг онаси телефон рақами - +998974222119
Ҳисоб рақами: Агробанк
8600 0417 4651 3598
Tashmuxamedova Nargiza