Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ матбуот котиби Хоуп Хиксни коммуникациялар бўйича директори лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй хабарида айтилган. 

Хикс ушбу лавозимни вақтинчалик асосда бажариб келаётганди, Трамп эса уни бу лавозимга доимий асосда тайинлашни режалаштираётганди. Хикс бу лавозимда Энтони Скарамуччи ўрнини эгаллаганди. Скарамуччи бу лавозимни бор-йўғи 10 кун эгаллагандан кейин истеъфога чиқарилганди.

Шунингдек, Раж Шох Трамп матбуот котиби Сара Сандерснинг ўринбосари лавозимига, Мерседес Шлэпп эса Трампнинг стратегик коммуникациялар бўйича ёрдамчиси ва катта маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Стивен Чун эса президентнинг махсус ёрдамчиси ва стратегик жавоб бериш бўйича директор этиб тайинланган. 
  
Жорий йилнинг январида ҳокимиятга келган Трамп маъмуриятида ходимларнинг ўзгартирилиши одатий тусга айланди. Трамп 8 ой ичида муҳим лавозимларни эгаллаганларни (Оқ уй аппарати бошлиғи, Оқ уй матбуот котиби, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси) алмаштирган.