Apple'нинг сентябрь ойидаги тақдимоти бўлиб ўтди. Унда компания бизни яна бир марта ҳайратга солишнинг уддасидан чиқди.

Лайфхакер тадбирда тақдим этилган барча янги маҳсулотларнинг промороликларини бир жойга жамлади.

Узоқ кутилган Apple тақдимоти: Қандай янги қурилмалар намойиш этилди? Фотожамланма

iPhone X

Янги флагманга бирданига учта ролик бағишланди.

Биринчиси барча олдинги панелни эгаллаган смартфоннинг ажойиб экранини кўрсатади.

Иккинчисида эса кўринмас Жони Айвнинг овози янгилик дизайни ҳақида батафсил маълумотни беради.

Сўнгги роликда бизга iPhone X'нинг барча янги хусусиятлари кўрсатилган, у қатор функциялари билан кичик версиялар ва аввалги авлодлардан ажралиб туради.

iPhone 8 ва 8 Plus

iPhone 8 ва 8 Plus учун атиги иккита ролик тайёрланди.

Биттаси дизайн ва янги смартфонлар имконияти ҳақида ҳикоя қилади.

Бошқаси эса худди шу нарсани, фақатгина саккиз сония ичида кўрсатиб берган.

Apple Watch Series 3

Янги авлоддаги Apple Watch’нинг ўзига хос жиҳатлари ҳам икки видеода кўрсатиб берилди.

Биринчисида бизга янада “кучайган” соатларнинг ўзи кўрсатилади.

Иккинчисида Apple Apple Watch’нинг кўплаб фойдаланувчилари монологларини йиғиб чиққан, улар соатлар ҳаётларида қандай ёрдам бераётганини сўзлаб беришди.