Қўқон шаҳрига кириб келар экансиз, марказдаги муҳташам ва кўркам иншоот эътиборингизни тортади. Боиси, қўқонликлар ва шаҳар меҳмонларини ўзига маҳлиё этган бу масканда юртдошларимизнинг шодон табассуми, самимий ифтихори ҳамда ажиб ҳайратига гувоҳ бўласиз. 

Албатта, гап бу ерда «Қўқон савдо маркази» ҳақида бормоқда. Қўқон савдо маркази шаҳарнинг Шоҳрухобод кўчасида жойлашган бўлиб, 3 қаватдан иборат. Атрофдаги ажиб манзара билан ажойиб фаввора ташриф буюрувчиларнинг севимли сайлгоҳига айланган. Қўқон савдо марказинининг биринчи қаватида жойлашган ва юртдошларимизга хизмат кўрсатаётган «Корзинка.uz» супермаркети, «Медиапарк» савдо бозори, «Аты Баты» савдо дўкони, шунингдек, минибанк, турфирма каби турли хизматлар фаолиятидан мижозлар хурсанд.    

Қўқон савдо марказининг иккинчи қавати ҳам юртдошларимизнинг севимли масканига айланиб улгурган. Айни кунда бу ерда 70га яқин савдо дўконлари фаолият кўрсатмоқда. Аҳамиятлиси, уларнинг аксари жаҳон ва маҳаллий брендларнинг савдо дўконларидир. Хусусан,  «Ред Таг», «Селфи», «Рико Чизано», «Терра Про», «Сарпо», «Баскони», «Амина» брендлари ана шулар жумласидан. Эътиборлиси, иккинчи қаватдаги миллий кийимлар дўкони фаолияти кўпчилик мижозларнинг истакларидаги миллий маҳсулотлар билан хурсанд этмоқда. 

Савдо марказининг 3-қаватидан эса таомланиш ва кўнгилочар маскан жой олган. Хусусан, «Сан бэйби» болалар ўйингоҳи, 5D cinema, кинозал, караоке, «Фуд корд!» ва ресторан фаолияти айни фикримизнинг ифодалайди. 

Қўқон савдо маркази раҳбарияти айни кунда янги истиқболли лойиҳалар устида ишламоқда.  

«Қўқон савдо марказимиз 2015 йилда президентимизнинг қарорларига асосан, «Халқ банки» маблағига қурилган. 2015 йилдан бери учинчи қаватимиз иш фаолиятини юргизиб келмоқдамиз. Ҳозирда болалар ўйингоҳи, 120 кишига мўлжалланган замонавий кинозал, 5D cinema, «Фуд корд», овқатланиш майдончаси бор. 2015 йилнинг декабридан бери иш юритиб келмоқдамиз. Яқинда 2-қаватимизда водийда биринчилардан бўлиб «Ред Таг» бренди дўкони очилди. Дунёнинг бошқа брендлари ҳам ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Биринчи қаватда «Медиапарк» ишламоқда. Улар ҳам 2015 йилдан бери водийда биринчи бўлиб бизда, Қўқон савдо марказида очилган. 2017 йил 4 август куни «Корзинка.uz Дисконт» ўз ишини бошлади. Қўқон аҳолиси хурсанд, миннатдор. Тошкентдаги кўнгилочар савдо марказларига қолишмасликка ҳаракат қилмоқдамиз. Бизда 400дан ортиқ иш ўрни яратилган. Келажакда мингдан ортиқ иш ўрнини яратишни режалаштирганмиз», - дейди савдо маркази раҳбари Тимур Холиқов.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, бир кунда савдо маркази 5 мингдан 10 мингга яқин ташриф буюрувчиларга хизмат қилмоқда. Ишонамизки, Қўқон савдо маркази доим юртдошларимизнинг энг севимли маскани бўлиб қолади.

Ҳамкорлик бўйича савол ва таклифлар учун телефон рақами: +998 99 819 19 19

Реклама ҳуқуқи асосида