«ПСЖ»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-тури доирасидаги «Селтик» клубига қарши кечган баҳснинг 34-дақиқасида гол урди.

Шу тариқа, Мбаппе ЕЧЛда икки жамоа учун тўп киритишга муваффақ бўлган 19 ёшгача бўлган биринчи ўйинчига айланди.

Мбаппе ўтган мавсумда «Монако» шарафини ҳимоя қилди, ёзги трансферлар даричаси пайтида эса «ПСЖ»га ижара ҳуқуқи асосида ўтди.