Август охиридан Мьянманинг Рокҳайн штатидан камида 102 қочқин Бангладеш чегарасини кесиб ўтишда ҳалок бўлган. Бу ҳақда bdnews24 янгиликлар портали хабар бермоқда. 

Уларнинг барчаси Бангладеш ва Мьянма чегарасининг бир қисмини ташкил қилувчи Наф дарёсини кечиб ўтишда ҳалок бўлганлар. Роҳингя қочқинлари дарёдан қайиқларда кечиб ўтишга ҳаракат қилмоқдалар, бироқ қайиқнинг ёмон ҳолатдалиги ва ортиқча юкланиб юборилгани сабабли ағдарилиб, чўкиб кетадилар. 25 августдан бошлаб бундай фалокатлар ҳақида деярли ҳар кун хабар қилинган.

13 сентябрда Бангладешнинг Кокс Базар округи полицияси вакили Майнуддин Хон яна 7 жасад аниқлангани маълум қилганди.