Москвада Жазони ижро этиш федерал хизмати директори ўринбосари Олег Коршунов қўлга олинди, деб ёзмоқда Фонтанка.ру. Нашрга кўра, ФХХ унинг уйида тинтув ўтказган.
 
«13 сентябрь куни 6:30 га яқин Россия ФХХ «М» хизмати тезкор ходимлари Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори ўринбосари, Россиянинг 2-таснифдаги амалдаги давлат маслаҳатчиси, (адлия генерал-лейтенанти) Олег Коршуновнинг Москвадаги уйига келган. Улар ЖКнинг 160-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки талон-тарож этишга доир жиноий иш бўйича тинтув ишларини ўтказишди», — деб ёзади нашр. 

«Интерфакс»нинг ёзишича, Коршунов нафақага чиқишни режалаштирган, айни вақтда у меҳнат таътилида бўлган.