Расмий Пхеньян Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишдан жуда ҳам манфаатдор, бироқ Дональд Трамп маъмуриятида бунинг учун етарли ирода борлигига ишонч йўқ. Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков РИА Новостига шундай баёнот берди.

"Пхеньян Вашингтон билан бевосита мулоқотга қизиқмоқда. Менда АҚШ маъмурияти шундай мулоқотга киришиши учун етарли сиёсий ирода ва қатъиятга эга, деган ишонч йўқ", — деган Рябков.