Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан 12 сентябрда Сурия пойтахти Дамашққа ишчи сафар уюштириб, Сурия етакчиси Башар Асад билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинди.  

“Учрашув давомида Сурия ҳукумат қўшинларининг Россия кўмагида ИШИДни яксон қилишни якунлаш бўйича муваффақиятли ҳаракатлари контекстида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, деб маълум қилинди хабарда.  

Бундан ташқари, Шойгу ва Асад Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш, деэскалация ҳудудларининг ишлаши ва аҳолига гуманитар ёрдам бериш каби мавзуларга тўхтаб ўтганлар.