Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенконинг қарорига кўра Украина фуқаролигидан маҳрум бўлганди. У Украинанинг Newsone телевизион каналида берган интервьюсида Киев ҳукуматини бутунлай алмаштиришга эришишини айтган. 

“Мен жудаям Киев, уйимга боргим келмоқда, лекин биз ҳозир Украина вилоятлари бўйлаб катта тур ўтказмоқчимиз. 2-3 ой биз Украина бўйлаб юриб, одамлар билан учрашиб, улардан ҳукуматга қарши шикоятларни йиғиб чиқамиз. Сўнгра Киевга бориб, у ерда ҳукуматга қарши берилган аризаларни кўриб чиқиш учун катта форум кунини белгилаймиз”, деб айтди Саакашвили.

Унинг таъкидлашича, ҳукуматга янги одамлар келиши учун ҳаққоний сайловларни ўтказиш керак, “ўйин қоидаларига” ва сайлов қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш лозим.

“Биз Киевга жудаям кўп одам олиб келамиз. Бизнинг ҳаракатимиз қанчалик кучли эканлигини кўрсатиб қўямиз. Сайлов қонунчилигини ўзгартириб, ҳаққоний сайловларни ўтказамиз”, деди Саакашвили.

Саакашвили Украинага қайтиб келиб ўзини ўз уйидагидек ҳис қилаётганини айтган.

“Мен ўзимни ўз уйимда деб ҳис қиляпман. Бир неча соат Львовда ўтирдим, Ратуша майдонида бўлдим ва атрофда яқин одамлар эканини тушундим. Инсоннинг ўз уйига куч билан қайтиб келишини нима деб аташ мумкин?”, деб айтди Саакашвили.

У инқилоб ва силсилаларга қарши чиқишини таъкидлаб ўтган.