Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида пайшанба ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни сифатида белгиланган ва унинг самарали ҳамда мақсадга мувофиқ бўлиши вилоят раҳбариятнинг қатъий назоратига олинган, дейилади вилоят ИИБ матбуот хизмати томонилан KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотда.

Қайд этиш керакки, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Файзулло Қувондиқов ҳам ўзига бириктирилган шаҳар ва туманларда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»ни мазмунли ва унумдор бўлишига алоҳида эътибор билан ёндашиб келмоқда.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ўз мақсадли ишларининг муҳим ва таъсир доирасини ёшлар ўртасида ҳуқуқ-тартиботни янада қизиқ ҳамда таъсирчан бўлишига йўналтириб, авваламбор ўсмир ёшлар ўртасида мазмунли суҳбат, улар билан яқиндан алоқада бўлиш, уларни қизиқтираётган ва қийинчилик туғдираётган масалаларни ўрганиб, келажагимиз пойдевор бўлган ёшларимиз билан очиқ ва холисона суҳбатда бўлишга эътибор қаратди. 

Ёшларимиз ана шундай беғубор, очиқкўнгиллик билан ва сидқидилдан ўтказиладиган суҳбатларга жуда муҳтож эканлиги билинмоқда. Оддий суҳбат билан бутун бир қишлоқ ёки маълум бир оилани қийнаётган муаммо ва камчиликни билиб олиш, унга ечим топиш мумкинлиги ойдинлашмоқда.

Ф.Қувондиқов Паст Дарғом туманининг чекка маҳалларидан бирида жойлашган «Педагогика ва спорт коллежи»да бўлиб, таълим олаётган 2-курс талабалари билан суҳбат уюштирди. 

Учрашув ноанъанавий тарзда ташкил этилиб, катта залда эмас, ўқув синфларида кичик-кичик давраларда ўтди. Суҳбатдошингни назорат қилсанггина уни фикрини билиб олиш мумкин. Талабалар билан учрашган раҳбар жиноятчилик ва ёшлар тарбияси борасида сўз юритар экан, улар билан ота, энг яқин дўстдек, дилдан суҳбатлашди. 

207-гуруҳ талабаларига ўзбек миллий тарихи, адабиёт сир-асрорлари, ижодкор адиб ва шоирлар ижодидан шеърлар ўқилиб, ёшларнинг адабиёт соҳасидаги билимлари, шеъриятга қизиқиши яна бир бор амалда синаб кўрилиб, фаол ёшлар билан китоб ва китобхонлик борасида баҳс-мунозара юритилиб, миллий адабиётимиз намуналаридан китоблар ва адабий материаллар тақдим этдилар. 

Яна бир учрашув Паст Дарғом тумани «Қатортерак» маҳалласининг юздан ортиқ аҳолиси вакиллари билан уюштирилди. Учрашувда бошқарма бошлиғи ўтган 8 ойда вилоятда кузатилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга оид таҳлил, камчилик ва ютуқларга тўхталиб, очиқ, холисона сўз юритди. У ўз маърузасида умумий жиноятлар сони камайган бўлса-да, аммо ўғирлик, фирибгарлик ва қотиллик жиноятлари ошганини танқид остига олиб, «бунинг замирида биз ва сиз — маҳалла фаолларининг эътиборсизлигимиз, баъзида ишёқмаслигимиз ётибди», деди Ф.Қувондиқов. Аксарият ҳолларда ўғрилик жинояти асосида фуқароларимизнинг ўз мол-мулкини эҳтиёт қилмаслиги ётган бўлса, фирибгарлик жиноятларнинг асосий сабаби соддалик —ишонувчанлик эканлиги қайд этиб ўтилди. 

Аммо, вилоятда ўтган йилга нисбатан ўсганлиги қайд этилган қотиллик жиноятларнинг аксарияти оила-турмуш доирасига оид воқелик асосида юз бермоқда. Чунки қайнота куёвини ёки куёв келинни пичоқ уриб ўлдириши, ғазаб устида жаҳолат эшигини очиб, унинг қурбонига айланиб қолаётганини сезиб-сезмай қолишмоқда. Шундай экан, фаоллар, кексалар, маҳалла аҳли оилаларда тотувликка эътибор қаратишимиз керак, дейилди. Суҳбат учрашув давомида ўғрилик ва у билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, таҳлилий ҳолатларга асосланган кўргазмавий эслатма, буклет ва бошқа тарғибот материаллар учрашувда қатнашмаган фуқароларга ҳам етказилиши учун тарқатилди. Шу билан бирга, маҳалла аҳлини қийнаётган айрим муаммолар тингланди. 

80 ёшли маҳалла фаоли А.Абдумўминов маҳалла атрофида жойлашган бозордаги бетартиблик, қоидабузарлик, ҳар ким ўзи хоҳлаган жойда савдо қилиш ҳолатлари, солиқ идораси тўлови, санитария меъёрларига амал қилинмаётганини билдирди. 1993 йил туғилган И.Маҳамадиев эса спорт таълими бўйича ўрта махсус таълимга эгалигини, бироқ ҳозир ишсизлигини билдирди. Уни маҳаллага посбон этиб тайинлаш буйича таклиф берилиб, у туман ички ишлар бўлимига шу ернинг ўзида таклиф этилди.

Қишлоқ ва маҳалла ҳудудидаги йўллар, кўча ҳолати танқид остига олиниб, вилоят ва туман ҳокимлиги билан билдирилган муаммоларнинг ечимига эришиш бўйича қарор қабул қилинди. 

Паст Дарғом туман ички ишлар бўлими бошлиғи Илҳом Қодиров ҳам ўзига бириктирилган шу маҳалладаги хонадонларни маҳалла раиси Олтиной Қудратова билан атрофлича ўрганишни бошлади.

Ўз мухбиримиз.