АҚШ президенти Дональд Трамп БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳаён билан телефон мулоқоти ўтказди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

«Президент АҚШнинг минтақадаги шериклари ўртасида бирдамлик муҳим экани ва барча давлатлар террорчилик гуруҳларининг молиялаштирилиши ҳамда экстремизм мафкурасининг тарқалишини олдини олиш учун кўпроқ нарса қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди», - дейилади хабарда.

9 сентябрь куни Дональд Трамп Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ал-Наҳаён ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Таний билан телефон орқали музокараларда ўз суҳбатдошларини Қатар атрофидаги инқирозга ечим топишга чақирганди.