Туриннинг «Ювентус» клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасидаги учрашувда «Барселона»га имкониятни бой берди. Каталониядаги «Камп Ноу» стадионида кечган беллашув кўк-анорранглиларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Каталонияликлар таркибида Лионель Месси дубль қайд этган бўлса (45- ва 69-дақиқалар), Иван Ракитич яна бир гол муаллифига айланди (56-дақиқа).

Шу тариқа Турин клуби ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛдаги иштирокини мағлубият билан бошлади. «Эски синьора» мусобақада 18 маротаба қатнашган ва илк учрашувида ҳеч қачон таслим бўлмаганди.