Венесуэла ҳукумати жангарилар ҳарбий конвойга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press маълум қилмоқда.

Хабар қилинишича, қуролланган шахслар Боливар вилоятининг шарқий қисмида хизмат олиб бораётган ҳарбийларга ҳужум қилган. Ҳужум уюштирганлардан 11 нафари йўқ қилинди, бир ҳарбий жароҳат олган.

Аввалроқ Венесуэла Европанинг 4 давлатидан дарғазаб экани хабар берилганди.