Яқин 2-3 ҳафтадан кейин валютани олиш қимматлашиши мумкин. Марказий банк (МБ)нинг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи  навбатдаги чора-тадбирлар"ига бағишланган тадбирида иштирок этган KUN.UZ мухбири МБ раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметовнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида  хабар берди. 

"Тахминларга кўра, 2-3 ҳафтадан кейин валютани олиш қимматлашиши мумкин", - дейди МБ раисининг биринчи ўринбосари ва бундай ўзгаришлар бозор муносабатлари, талаб ва таклиф асосида шаклланишини қўшимча қилди. 

Шу ўринда Марказий банкнинг вазифаси курснинг кескин ўсишини назорат қилиш ва тебранишларнинг олдини олиш экани қайд этиб ўтилди. 

Бундан ташқари, мутахассислар валюта соҳасида қилинадиган ишларнинг деярли 90 фоизи бажарилгани, шундай бўлса-да, бундан кейин қилинадиган ишлар ҳам кўплигини таъкидлашди.