АҚШ вице-президенти Майк Пенс ва ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ўзаро телефон мулоқоти ўтказишди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Пенс ва Могерини Ғарбий Болқон ҳамда КХДРдаги вазиятни муҳокама қилишган.

«Вице-президент Могеринига унинг Ғарбий Болқон билан боғлиқ вазиятдаги етакчилиги учун миннатдорчилик изҳор этди, шунингдек, АҚШ ЕИ билан ишлашда давом этишини билдирди», - дея қайд этилади хабарда.

Шунингдек, улар АҚШ ва ЕИ қўшма масалалар бўйича ўзаро ҳаракатда бўлишига келишиб олишган.

Аввалроқ ЕИ Қрим ва Севастополдаги сайловларни тан олмаслиги маълум бўлганди.