Вашингтондаги Халқаро жосуслик музейи келаси йили, 78 йил ичида биринчи марта Лев Троцкий ўлдирилган музўяр болтани кенг оммага намойиш қилади. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

2018 йилда музей янги бинода очилади ва коллекцияни беш мингта янги буюм билан тўлдиради, улар орасида музўяр болта ҳам бор.

Фото: Handout

Газетанинг таъкидлашича, Троцкий ўлдирилган жиноят қуроли илк бора 1940 йилда, полиция матбуот анжуманида кўрсатилган. Шундан сўнг музўяр болта полицияда сақланган, сўнг уни полициячи Альфредо Салас ўзи билан бирга олиб кетган. Кейинчалик болта унинг қизи Ана Алисияда бўлган.

Аёл музўяр болтани 40 йил давомида каравоти остида яшириб келган ва 2005 йилда савдоларга қўйган. У пул олиш мақсадида, уни Троцкийнинг набирасига текинга беришдан бош тортган ҳамда қуролни америкалик коллекционер Кит Мелтонга сотиб юборган. Айнан у музўяр болтани жосуслик музейига тақдим этган.