Барселона осмонини сариқ рангдаги тутун қоплаб олди. Аниқланишича, саноат ҳудудида жойлашган корхоналарнинг биридан кимёвий моддалар чиқиб кетган, деб хабар бермоқда La Vanguardia нашри.

Кимёвий моддалар чиқиши оқибатида сариқ рангдаги заҳарли булут ҳосил бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар кимёвий модда чиқишини тўхтатганлар.

Маълум қилинишича, булут реал хавф солмаган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ҳукумат ҳаракатларни кимёвий зарарланиш хавфи вақтидаги ҳаракатлар режасига ўтказишга қарор қилган.