Россия ва АҚШ ўртасидаги конструктив муносабатлар халқаро барқарорликнинг зарурий негизи ҳисобланади, уларнинг ёмонлашувидан эса бутун дунё ҳамжамияти азият чекади. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда юзага келган инқирозга изоҳ бериш вақтида айтиб ўтди.

“Менга шу нарса аёнки, халқаро тинчлик ва барқарорликнинг муҳим устунлари АҚШ ва Россия ўртасидаги ижобий ва конструктив муносабатлар бўлиши керак. Умид қиламанки, бундай муносабатлар ўрнатилади”, деб айтган Гутерриш.

Унинг айтишича, “бу муносабатлар издан чиққанда, бутун халқаро ҳамжамият азият чекади ва бу аёндир”. Гутерриш Москва ва Вашингтон ўртасида фикрлар умумийлиги бўлганда дунёнинг кўплаб масалаларини ҳал қилиш осонроқ кечишини таъкидлаб ўтди.