Яқинда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Вера Григорьевна томонидан Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги бўш ерда пайдо бўлган ноқонуний ахлатхона 300 метрга ёйилиб ётгани, шамол ҳар куни ушбу чиқиндиларни янада кенгроқ масофага ёйиб юбораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур муаммога оператив тарзда ёндашилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси томонидан барҳам берилди. 

Хусусан, инспекция ходимлари томонидан Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги рухсат этилмаган (ноқонуний) чиқинди объекти тўлиқ тозаланди.