Хитойдаги конда портлаш содир бўлиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Фожиа Хэйлунцзян вилоятида юз берган, деб хабар бермоқда China Daily нашри.

ОАВ маълумотларига кўра, портлаш Цзидун округидаги Юйхэнь конида соат 14.40ларда 17 кончи ер остида ишлаётганда содир бўлган. Улардан 8 нафари қутқариб олиниб, шифохонага етказилган. Бироқ 9 кончи ер остида ҳалок бўлган ва уларнинг жасадлари юқорига олиб чиқилган.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаб юборилган.