Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли Фармони Ўзсаноатқурилишбанк тизимида аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш хизматлари тобора кенгайтирилишига замин яратди.

Хусусан, Сиз Ўзсаноатқурилишбанкнинг республикамиз ҳудуди бўйлаб барча филиалларида ташкил қилинган валюта айрибошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта маблағларингизни чекланмаган миқдорда миллий валютага айрибошлашингиз мумкин!

Худди шундай, Сиз Ўзсаноатқурилишбанк тизимида ташкил қилинган конверсия бўлимлари орқали ўзингизга зарур бўлган хорижий валюта маблағларини ҳеч қандай чекловларсиз халқаро (конверсион) пластик карталарингизга нақдсиз шаклда сотиб олишингиз учун барча қулайликлар яратилган.

Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар хорижий валютани сотиб олиш учун ўз истакларига кўра нақд ёки нақдсиз шаклда (пластик карталар орқали) тўлов қилишлари мумкин.

Яна бир янгилик, эндиликда Сизлар ўз халқаро (конверсион) пластик картадаги маблағларингизни чет элдаги яқинларингизнинг халқаро (конверсион) пластик карталарига ўтказишингиз мумкин!

Барча Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг халқаро (конверсион)пластик картадаги хорижий валюта маблағларидан чет элда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари, тўловларни амалга оширишлари ёки маблағларини нақд шаклда ечиб олишлари мумкин.

Азиз юртдошлар!

Биз Сизга ва яқинларингизга кўмакдошмиз!

 Ўзсаноатқурилишбанк – Вақт давомида синалган ишонч!

Реклама ҳуқуқи асосида