Ўзбекистон Президентининг 12 сентябрдаги фармойишига биноан Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан “тўғридан-тўғри мулоқоти” натижаларини амалга ошириш учун идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. 

“Тўғридан-тўғри мулоқот” 5 июль куни вазир, шунингдек, Ўзбекистон барча хорижий ваколатхоналари ва Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида бўлган ўтганди. Кўплаб мурожаатлар вазирлик, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига юборилди. Масалалар фуқаролик билан боғлиқ муаммолар, йўқотилган ҳужжатларни тиклаш, қариндошлар ва яқинларни қидириш, мураккаб ҳаёт шароитларида ёрдам беришга алоқадор бўлган.

Фуқароларни ташвишлантирган энг долзарб масалалардан бири – чет элга чиқиш учун рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш бўйича 16 август куни Президент фармони имзоланди. Унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб стикерни бекор қилиш ва хорижга чиқиш учун паспортни жорий қилиш белгилаб қўйилди. 

“Тўғридан-тўғри мулоқот” натижаларини ўрганиш фуқаролар томонидан айтилган кўпгина масалаларни ташқи сиёсат идораси ваколати доирасидагина ҳал қилиш мумкин эмаслигини кўрсатди. Уларнинг орасида – Ўзбекистонга қайтиб келиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш, эски намунадаги ёки муддати ўтган паспортларни янгисига алмаштириш, фуқароликдан воз кечиш, чет элда истиқомат қилаётган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш ва бошқалар бор.

Доимий равишда фаолият юритадиган идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти тегишли вазирлик ва идоралар билан фуқароларнинг консуллик ва ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда ҳимоя қилишга қаратилган объектив ва ўз вақтида қарорлар қабул қилишга қаратилган.