Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган диний мактабда чиққан ёнғин оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Star нашри хабар бермоқда.  

Воқеа 14 сентябрь тонгида юз берган. Ўт ўчирувчилар ёнғин ҳақидаги маълумотни соат 05.00ларда олишган.   

“Бизнинг маълумотларга кўра, айни вақтда 25 ўқувчи ва ўқитувчи ёнғинда ҳалок бўлганлар”, деб маълум қилган ўт ўчириш хизмати вакили. 

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.