«Барселона» етакчиси Лионель Месси, агар қандайдир фавқулодда ҳолат содир бўлмаса, каталонияликлар билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

26 июль куни «Барселона» расмий сайти клуб Аргентина терма жамоаси ҳужумчисининг отаси Хорхе Месси билан келишувга эришгани ва  таътилдан сўнг Месси 2021 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишини маълум қилганди. Бироқ ҳозирга қадар Месси шартнома имзолаётгани йўқ. 

Эндиликда Месси бир қарорга келган ва янги тўрт йиллик битимни имзолашга тайёр бўлиб турибди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.