«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жароҳатдан сўнг тикланаётган ҳужумчи Златан Ибраҳимовични сафга қайтишга шошилмасликка чақирди.

«Бизда унга эҳтиёж бор ва уни кутмоқдамиз, аммо у сабрли бўлиши, ҳиссиётлар берилмаслиги ҳамда ақлсизлик билан иш тутмаслиги керак. У тезроқ тикланиш истагида эканини биламан, бироқ ҳаммаси аста-секинлик билан бориши лозим. Биз у сафга қайтишини хоҳламоқдамиз, бироқ, шу билан бирга, жуда яхши ҳолатда келишини ҳам истаймиз», - деди Моуриньо.

Ибраҳимович апрель ойида тиззасидан жиддий жароҳат олганди. Кутилишича, у «МЮ»га ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида ёрдам бера олмайди.