Оҳангарон туманида ўтказилган “Қорадори-2017” тезкор тадбири давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1979 йилда туғилган Р.Г.нинг уйи гумонланиб текширилганда, ётоқхонасидан 575,9 грамм «кўкнори» гиёҳванд моддаси олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.