АҚШ молия вазири Стивен Мнучин ёзда Европага парвоз қилиш учун ҳукумат самолётидан фойдаланиш бўйича мурожаат юборган. У Европада рафиқаси Луиз Линтон билан асал ойи ўтказишни режалаштирганди. Бу ҳақда ABC News манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Мнучин Шотландия, Франция ва Италияга парвоз қилиш учун АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётидан фойдаланмоқчи бўлган. Вазиятдан хабардор манбанинг айтишича, бундай мурожаат «жуда ноодатийдир», сабаби бу турдаги ҳаво лайнерининг бир соатлик парвози 25 минг долларга баҳоланади.

Маҳкама бош инспектори бошқармаси Мнучиннинг илтимосини рад этгани хабар қилинмоқда.