Боровский номидаги тиббиёт коллежининг талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими билан боғлиқ масала жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Муроджон Содиқов Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифинг вақтида берилган саволга жавоб сифатида гапириб ўтди. 

«Бу масала жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилган. Бу борада қолган барча маълумотлар суд иши давомида очиқланиб боради», дея жавоб берган Содиқов.

Маълумот учун, 17 ёшли Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг майида коллеждошлари билан келиб чиққан можаро натижасида қаттиқ калтакланган ва оғир жароҳат олиб, 1 июнь куни вафот этганди.