Мадриднинг «Реал» ва Бразилиянинг «Гремио Новоризонтино» клублари 17 ёшли ярим ҳимоячи Родриго Антонио Родригеснинг Испания жамоасига ўтиши бўйича келишувга эришишди.

Marca хабарига кўра, ўйинчи яқин вақт ичида «қаймоқранглилар» сафига келиб қўшилади. Таъкидланишича, аввалига футболчи «Реал»нинг захира жамоаси - «Кастилья» учун баҳсларда майдонга тушади.

Родриго «Гремио Новоризонтино»нинг асосий таркибида 2017 йилнинг январидан бери тўп сурмоқда.