«Реал» Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинлари доирасида АПОЭЛ клубига қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу орқали клуб ўзининг қаторасига гол уриш бўйича натижасини яхшилади. Мадрид клуби 72-ўйиндирки майдонни голсиз тарк этмаяпти. 

Зайнидин Зидан шогирдлари охирги марта 2016 йилнинг 26 апрелида Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити» дарвозасини ишғол эта олмаганди (0:0).