УЕФА расмий сайти Европа чемпионлар лигасининг 1-турида энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогарлар номини эълон қилди.

Унга кўра, саккиз нафар номзод футболчилар рўйхатидан яримҳимоячилар Хамес Родригес («Бавария») ва Тайсон («Шахтёр»), шунингдек ҳужумчилар Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед»), Неймар («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Криштиану Роналду («Реал») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») жой олган

«Фейеноорд»га қарши учрашувда (4:0) дубл қайд этган «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунз кутилмаганда даъвогарлар рўйхатига ҳам киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи мухлислар берган овоз натижаларига кўра, аниқланади.