Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради.

ЎзА хабарига кўра, президент Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши ҳам кўзда тутилган.