Telegram мессенжери дунёнинг катта қисмида иш фаолиятини тиклади, дейилади компаниянинг Twitter микроблоглар сервисида эълон қилинган баёнотида.

«Биз, ниҳоят, ишлаб кетдик! Германия ва МДҲ, бизни кечиринг, айнан сизларга кўпроқ ташвиш келтирдик. Бизга жаҳоннинг бошқа қисми билан алоқа тиклаш учун яна бир неча дақиқа ажратинг», деган компания ўзининг Twitter-аккаунтида.

Чоршанба куни тунда бир неча мамлакат, жумладан, Ўзбекистонда ҳам фойдаланувчилар Telegram мессенжери ишламай қолгани ёки хабар жўнатилаётганида осилиб қолганидан шикоят қилишган эди.