АҚШ президенти Дональд Трамп солиқ ислоҳотлари ёрдамида АҚШга триллионлаб долларларни қайтаришга ваъда бермоқда. Трамп бу ҳақда 14 сентябрда Флоридага келиши билан журналистларга маълум қилди.

“Хорижда АҚШ компанияларининг триллионлаб долларлари бор, бу маблағлар АҚШга юқори солиқлар сабабли қайта олмаяпти”, деб айтган Трамп ва бу муаммони унинг маъмурияти томондан таклиф қилинадиган солиқ ислоҳоти ҳал қилади.

Трамп биринчи навбатда бойлар ҳақида эмас, балки оддий одамлар ҳақида қайғуришини қўшимча қилган.

Трамп Флоридага “Ирма” довули оқибатларини баҳолаш учун ташриф буюрди.