-Ака, рекорд нима дегани?
-Оббо, менга қара, шалпангқулоқ! Сен яна Ошга шаъма қиляпсанми?

***

"Башарани қара", деди кўзгу рўпарасида тиржайиб турган одамни кўриб! 

***

Ақлли уй, ақлли соат, ақлли телефон, ақлли машина... Ақл одамлардан жисмларга ўтиб кетяпти аста-секин... 

***

-Менга қара, сен бировни ноғорасига ўйнашни қачон бас қиласан?
-Менга фарқи йўқ, пул берса, тоғорасига ҳам ўйнайвераман! 
("Икки раққос суҳбати"дан. Истаганча тушуниш мумкин)

***

Фото: Getty Images

Месси гол урмаган битта дарвозабон қопти. Э, Месси тугул Суарес, Неймар, Роналду ҳам бундай бахтга эриша олмаган экан! Ким экан ўша дарвозабон, деб ўйлаяпсизми? Бу ўзимизнинг Лобанов, азизлар! 

***

#Бургуткўз

-Ҳееее, ўша нарсани кўряпсанми?

-Ҳа, жуда аниқ-тиниқ кўряпман!

-Мен эса кўрмаяпман...!

***

-Сиз сўз моҳиятини жуда яхши тушунадиган инсон - журналистсиз. Тўғрими?
-Албатта!
-Виждон нима дегани?
-Виж-виж дон! 

***

Тошкент тиббиёт академияси ва Педагогика билим юртларига Жанг санъати деган курс қўшиш керакка ўхшайди)))

***

-Бӯривой, Қӯчқор аканг қани?
-Қӯзивойни олиб, Олмахон аммамникига кетди! 

***

Фото: iStock

Тоға жиянини ишга олди. У бола шундай кучли салоҳият эгаси-ки, ҳатто кечаги об-ҳавони ҳам аниқ-тиниқ айта олади! 

***

Одам роса кӯп жойда ё текинга ош берилаётган бӯлади ё арзонроқ шакар...))

***

У фейсбук бандаси. Ҳар бир ҳаракати ФБга туташ. Ҳатто у лайлакни ҳам "ЛайЛАЙК", дейди...

***

Бугун Давлат Курсовни кӯрдим. Куйдирган калладек тиржайиб турибди: . "Бизни елка офтоб кӯрадиган кунларам келди. "Қоравой" тахтдан тушди", дейди...

***

-Алло, ака!
-Нима гап, укам?
-Ошга келинг, паловхонтўра пиширдик!
-Йўқ, раҳмат! Мен диетадаман!
-Бўмаса, диета деган жойга оборайми ошни?!

***

Фото: Business Insider

"Ҳамма эркаклар бир хил", деган ибора оломон ичида эрини йўқотиб қўйган хитойлик аёл томонидан ўйлаб топилган бўлса керак! 

***

Cерсавол ука билан суҳбат:

-Ака, сўз эркинлиги ҳақида эркин фикримни эшитиб кўрасизми?

-Э, жим ўтир-е! Ким қўйибди сенга, чурвақа!

***

-Ука, менга қара! Нуқул нолиганинг нолиган. Сенга нима ёқади ӯзи?
-Ҳааа, сизга ҳам мени гапларим ёқмай қопти ӯзи... Билдим...

Муслим Мирзажоновнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди