Украинанинг 2018 йилги давлат бюджети лойиҳасида мамлакатнинг хавфсизлиги ва мудофаасига 163 млрд гривен (6,269 млрд доллар) ажратиш кўзда тутилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 20 млрд гривен ёки 12 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко матбуот хизмати маълум қилди. 

“Президентнинг таъкидлашича, миллий хавфсизлик стратегиясида мудофаа ва хавфсизлик секторини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизи миқдорида молиялаштириш кўзда тутилган. Украина вазирлар маҳкамасининг таклифларига кўра, 2018 йилда миллий хавфсизлик ва мудофаа эҳтиёжларига 163 млрд гривен йўналтириш режалаштирилмоқда”, деб маълум қилинган хабарда.

2017 йилги Украина давлат бюджетида мудофаа ва хавфсизлик секторини молиялаштиришга 136 млрд гривен ёки ЯИМнинг 5 фоизи кўзда тутилган.