13 сентябрь куни Азиз Муҳитдинов UZINFOCOM Маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ блоги орқали расман маълум қилинган.

Азиз Мухитдинов бунгача марказ директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2016 йилнинг ноябридан марказга раҳбарлик қилиб келган Ҳусан Нуриллаевич Исаев ўрнини эгаллади.

Азиз Муҳитдинов – АКТ соҳасида бой иш тажрибасига эга ўз касбининг мутахассиси. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбектелеком» АК, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, кейинчалик эса Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида иш фаолиятини юритган. Азиз Муҳитдинов UZINFOCOM Марказида жорий йилнинг май ойидан бошлаб директор биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.