Тадбирда «Studio» ва «Shabada» каби машҳур кафелар асосчиси Сарвар Каратаев барча даврларга мўлжалланган ва модадан чиқиб кетмайдиган муассасани очиш ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, умумий овқатланиш соҳасидаги муваффақиятли бизнесга қандай омиллар таъсири қилиш ва иш ҳамда шахсий ҳаёт ўртасида вақтни қандай тақсимлаш ҳақида ҳикоя қилинди.

LATMEDIA интернет-агентлиги ҳамасосчиси Дмитрий Середин эса Facebook ижтимоий тармоғида сотувларни ошириш учун 5 та реклама фишкаси ҳақида тўхталди. 

Тадбир ташкилотчиси: LATMEDIA компанияси.

Фото: fb.com/youngmoneytashkent

Тадбир шериклари сифатида Hi – Tech Bank, Yapona Mama, Binokor Loyiha Sifat, RA Production, Ziynat Design, Granat Studio, RC Cola каби компаниялар иштирок этишди.

Фото: fb.com/youngmoneytashkent

Бош ахборот ҳамкори: UzNews янгиликлар агентлиги.

Ёш тадбиркор – бу ноёб майдонча бўлиб, у ерда ўз бизнесларини бошлаётган ҳақиқий тадбиркорлар ва тажрибали бизнесменлар учрашиши мумкин. Тажриба билан ўртоқлашишади, бир-бирларига кўмак беришга ҳаракат қилишади ва фақат амалиёт учун чиқиш қилишади.

Клуб томонидан ташкил этилган тадбирларда ҳар бир ёш тадбиркор янги танишлар орттириши ва тенгдош-ҳамкасбларининг қўллаб-қувватловини олиши, шунингдек, муваффақиятли тадбиркорлардан айнан МАҲАЛЛИЙ тажриба эгаллаши, уларга тегишли саволлар бериши ва шахсан мулоқотда бўлиши мумкин.

Лойиҳа мақсади: Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожига ўзининг кичик ҳиссасини қўшиш, бизнинг маҳаллий тажрибамизни ўрганиш ва қўллаш, фойдали алоқаларга эга бўлиш, бир-биримизга ёрдам бериш ва Ўзбекистондаги энг кучли бизнес ҳамжамиятни йиғиш.

Батафсил маълумот бу ерда - fb.com/youngmoneytashkent

ТАДБИР БАДАЛ ПУЛЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ ВА БЕҒАРАЗ АСОСДА ЎТКАЗИЛМОҚДА.

Реклама ҳуқуқи асосида.