Ўзбекистон чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов иштирокидаги навбатдаги қарама-қаршилик кузатилди.

Тошкентда кечган учрашувда «Бунёдкор» ҳар бўлимда биттадан гол киритиши эвазига ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимда Акрам Комилов, иккинчи бўлимда Отабек Шукуров томонидан киритилган голлар Қосимов жамоасига навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Бунёдкор» ҳисобидаги очколар сони 35тага етди ва жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» эса 13 очко тўплаб 15-поғонада қолмоқда. Эндиликда жамоа 14-ўриндаги «Шўртан»дан битта кўп учрашув ўтказган ҳолда 6 очко ортда қолмоқда.

Олий лига, 21-тур

«Бунёдкор» – «Нефтчи» 2:0 (1:0)
Голлар:
 Акрамжон Комилов (16), Отабек Шукуров (51). 
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Акрамжон Комилов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов.
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Камронбей Кападзе, Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Абдужамол Исроилов, Тимур Ҳакимов, Иброхим Раҳимов, Мансур Саидов, Алишер Шоғуломов, Бобурбек Юлдашев, Авазбек Ўлмасалиев.