АҚШнинг Шимолий Каролина штатида портловчи зарядларни қўллашни машқ қилиш машғулотлари вақтида бир ҳарбий ҳалок бўлди, яна 7 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Воқеа 14 сентябрда АҚШ қуролли кучларининг Форт-Брэгг базасида юз берган. Ҳарбийлар портлаш оқибатида жабрланганлар ва шифохонага етказилганлар, улардан бири олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган.

Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаяпти. База қўмондонлиги ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилишини маълум қилган.

Шунга ўхшаш кўнгилсиз воқеа 13 сентябрда АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпусининг 15 нафар ҳарбийси билан юз берганди. Калифорния штатидаги Кэмп-Пендлтон базасидаги машғулотлар вақтида номаълум сабабларга кўра ҳарбийлар бўлган амфибия-танк ёниб кетган. Бунинг оқибатида ҳарбийлар жароҳат олган.