“Оскар” мукофоти совриндори, актриса Женнифер Лоуренс актёрлик фаолиятида икки йиллик танаффус олишини маълум қилди. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда. 

Яқинда Лоуренс иштирокидаги “Она!” фильми чиққанди. Шунингдек, актриса бош роль ўйнаган “Қизил чумчуқ” фильмининг трейлери тақдим қилинди. 

Эндиликда “Оч ўйинлар” фильми юлдузи 2 йилга танаффус олишини маълум қилмоқда.

27 ёшли актриса бўш вақтида нима билан шуғулланишига аниқлик киритмаган, бироқ эҳтимол кулолчилик билан шуғулланиши мумкинлигини айтиб ҳазиллашган.