Мобил қурилмалар тезлигини ўлчашга мўлжалланган AnTuTu дастури яратувчилари дунёдаги энг кучли смартфонлар янги рейтингини тақдим қилишди. Бу рейтинг августдаги синовлар натижаларига кўра тузилган.

Рейтингга ҳамон Хитойнинг OnePlus 5 смартфони бошчилик қилмоқда, ундан кейин эса янги HTC U11 смартфони, июнда чиққан ZTE Nubia Z17 ҳамда Samsung’нинг S8+ ва Galaxy S8 смартфонлари келмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, октябрда чоп этиладиган кейинги рейтингнинг етакчиси янги iPhone’лардан бири бўлиши мумкин.

Apple’нинг янги қурилмаси экани тахмин қилинаётган қурилмалардан биттаси iPhone тақдимоти олдидан AnTuTu рейтингида 201 минг баллик унумдорлик билан қайд қилинганди. Бу эса жорий рейтингдан ўрин олган исталган қурилма кўрсатган унумдорликдан баландроқдир.