Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Таний Форс кўрфази минтақасида дипломатик инқироз бошланганидан сўнг илк бор Германияга ташриф билан келади.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Қатар амири Берлинда ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашиш ниятида.

Шундан сўнг у Парижга йўл олиб, Франция президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказади.

Аввалроқ Қатар амири Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини Форс кўрфазидаги инқирозга ечим топиш учун мулоқотни йўлга қўйишга чақиргани хабар берилганди.