Қирғизистон жанубида уч автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ФВВдан хабар қилишган.

«Пайшанба куни соат 22:00да Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 480-километрида уч автомобиль – иккита Audi ва битта Hyundai Porter юк машинаси тўқнашиб кетди. Натижада беш киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир инсон шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси енгил автомобилларда бўлган», - дея фавқулодда хизмат вакилининг сўзларини келтиради Интерфакс.

Унинг таъкидлашича, ҳайдовчилар айби даражаси тегишли экспертизадан сўнг аниқланади.