2017 йил 2 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 687-сон қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
 
Қарор билан Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури маъқулланди ҳамда кўрсатилган ҳудудларда ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
 
Шунингдек, ҳужжат билан Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчилик ва туризм марказларини қуриш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича таклиф маъқулланди.
 
Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди.