Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафарида қаровсиз қолиб кетган аввалги "Ойдин йўл" бозори биносини спорт комплексига айлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда. 

Умумий баҳоси 15 миллиард сўм бўлган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактабининг биноси фойдаланишга топширилди. 

Янгидан очилган бу спорт комплексида республика ёшлари спортнинг 11 тури, яъни эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, каратэ-до, таэквондо, бокс, оғир атлетика, қиличбозлик, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати билан шуғулланиш имкониятига эга. 

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz